Кеча XII Ўзбекистон миллий чемпионати иккинчи давра 14-тури доирасида ёшлар лигаси ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, “Насаф” ёшлари Гулистон шаҳрининг “Гулистон” жамоаси ёшлариини ўз майдонида қабул қилди.
Учрашув Баҳодир Аннаматов шогирдларининг кескин ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг биринчи ярмидаёқ қаршиликлар камида уч марта рақиб дарвозасини ишғол этиш учун қулай имкониятларни яратишди. Аммо ҳал қилувчи зарбани йўллашди ёш футболчилардан омад юз ўгирди. Бўлим сўнггида эса кутилмаганда меҳмонлар ҳисобни очишди. Дарвозабон билан яккма-якка вазиятга чиқиб борган Суҳроб Саримсоқов осонлик билан дарвозани ишғол этди.
Иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлаган мезбонлар қисқа вақт ичида кетма-кет уч марта муваффақият қозонишди. Дастлаб Жавоҳир Ашуров мувознатни тиклаган бўлса, кейинчалик Жамолиддин Машариповнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Обид Мамотов дарвозага аниқ йўллади - 2:1. 68-дақиқада ушбу футболчининг ўзи катта тезликда рақиб ҳимоячилардан ўзиб кетди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни 3:1га етказди. 78-дақиқада Зафар Қорақулов чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини аниқ ва кучли зарбаси билан голга айлантирган бўлса, ўйин сўнггида Обид Мамотов яна бир бор рақиб ҳимоячиларини ўзига хос тарзда ортда қолдириб, ўз ҳисобига хет-трик расмийлаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтаётган бир пайтда ёшларимиз сардори Тоҳир Абдурраззоқов тўпни “Гулистон” посбони Илҳом Жуманов устидан ошириб тўрга йўллади ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 5:2.
Ёшлар лигаси. 14 – тур. 03.08.2013.
“Насаф” – “Гулистон” 5:2 (0:1)
Қарши. “Насаф” стадиони.
Ҳакамлар: Исҳак Ибрагимов, Комилжон Расулов, Фирдавс Норсафаров, Жанон Ҳамидов.
Назоратчи: Д.Роман.
“Насаф”: 1. Михаил Наумов (35. Жавоҳир Комилов, 90), 2. Илҳом Усубжонов, 4. Мирзамурод Жўрабоев. 6. Сирожиддин Қўзиев (17. Обид Мамотов, 55), 8. Жавоҳир Ашуров (16. Дониёр Нарзуллаев, 71), 11. Санжар Баратов (24. О.Ҳамробеков, 46), 13. Тоҳир Абдураззоқов (с), 18. Улуғбек Дадабоев (14. Тимур Юмангулов, 75), 19. Лазиз Убайдуллаев (9. Диёр Каримов, 73), 23. Жамолиддин Машарипов (10. Азиз Маликов, 60), 25. Сарвар Холмуродов.
“Гулистон”: 1. Илҳом Жуманов, 3. Муҳиддин Жумабоев, 4. Хуршид Мухторов, 15. Миржалол Қурбонов (19. Зафар Қароқулов, 62), 17. Дадахон Давлатов, 6. Муҳаммад Исаев, 7. Суҳроб Саримсоқов (с), 8. Аваз Тожибоев, 9. Жасур Толипов (14. Дилшод Юлдашев, 67), 10. Дилмуҳаммад Худобердиев, 13. Нодир Тешабоев.
Голлар: Суҳроб Саримсоқов, 45- 0:1, Жавоҳир Ашуров, 54 – 1:1. Обид Мамотов, 59 – 2:1, Обид Мамотов, 68 – 3:1, Зафар Қорақулов, 78 - 3:2, Обид Мамотов, 89 – 4:2, Тоҳир Абдураззоқов, 90 – 5:2.
Огоҳлантириш: Т.Абдураззоқов (45).