Журналист Крейг Хоупнинг сўзларига кўра, "Манчестер Сити" дарвозабони Жеймс Траффорд "Ньюкасл Юнайтед"га ўтмайди.
Манбанинг хабар беришича, "Ньюкасл" 23 ёшли дарвозабонни сотиб олишдан бош тортган, чунки унинг маоши жуда юқори.
Бунинг ўрнига "зағизғонлар" "Реал Сосьедад" дарвозабони Алекс Ремиро ёки "Боруссия Дортмунд"дан Грегор Кобелни сотиб олиши мумкин.













