"Интер" ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи, дея хабар бермоқда Tuttosport.
Манбага кўра, 26 ёшли италиялик футболчи туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти билан ишлашга умид қилмоқда.
Фраттези "Интер" сафида 2023 йилдан буён ҳаракат қилиб келмоқда. У бу мавсумда барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг бозор нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.













