Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тобутда яралган ҳақиқат

Баҳо:
+5 | -

Самарқанддан гапираман…
Абдулла Қодирийни нима учун қадрлаймиз? Биринчи роман ёзгани учунми? Ёки бўлмаса яхши танқидчи бўлгани учунми? Фикримча, унинг бугунга қадар қадрланишига сабаб – фақат ҳақиқатни гапирганида. У ҳеч қачон бир томонга оғмади, лаганбардорлик қилмади, фақат ҳақиқатни гапирди ва ёзди. Шунинг учун уни бугунга қадар эслаймиз, қадрлаймиз.

Қодирийнинг энг машҳур асари бўлган «ўткан кунлар» барчамизга ёд бўлган. Юртимизда шу романдан кейин Отабек ва Кумуш исмлари кўпайган. Нима деб ўйлайсиз, Отабек ва Кумушлар шунчаки хаёлнинг самарасими? йўқ, улар ҳаётда бўлишган. Улар прототип. Қодирий жуда яхши ёзувчи бўлиши билан бирга публицист ҳам. У журналист бўлган ва фактлар билан ёзишни яхши кўрган.

Бир куни отаси бир дўсти билан гаплашиб турган вақтда Абдулла уларга чой киритиб беради ва суҳбат давомида бўлажак қаҳрамонлари ҳақида эшитиб қолади. Асар унинг мийясида аллақачон пишган, лекин унга мана шу қаҳрамонлар керак эди. Шундан кейин унинг ҳаловати йўқолди. ўша қаҳрамонларни кўриш учун уларнинг қишлоғига йўл олади. Кузатди, ўрганди ва асарни тайёрлади. ўша бегона қишлоққа борганида масжидда тунаб қолди. Ҳаво иссиқ бўлгани учун ҳашаротлардан сақланиш учун эски бир тобутнинг ичига кириб ётди. Асарни ёзишдан мақсад ўша даврнинг бор юзини одамларга кўрсатиб қўйиш – ҳақиқатни айтиш эди. Балки Қодирий унинг ўлимига олиб келган ҳақиқатни ўша тобутда яратгандир. Шундай экан, ҳеч қачон, эшитяпсизми ҳеч қачон ҳақиқат синмайди. Унинг қадрини кеч билишар, у ўлимгача олиб борар, лекин у синмайди.

Футболимиз раҳнамоси бўлган киши Мираброр Усмонов терма жамоа бош мураббийи Миржалом Қосимовни танқид қилган журналистларни сал кам халқ душманига чиқарди. «Сен Ватан учун нима қилдингки,  Миржалолни ёмонлайсан?». Ана холос. Мен у киши билан самимий суҳбат қуриш бахтига эга бўлганимда «Айтингчи, қачондан буён ҳақиқатни айтиш Ватанга хизмат бўлмай қолди?» дер эдим.

Минг шукрки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Урушнинг номи ўчган. Аждодларимиз Ватан учун жон олиб жон бериб уруш қилишган. Қон тўкишган. Шаҳид бўлишган. Ҳозир эса бунга ҳожат йўқ. ватанга ҳар ким ўз иши билан хизмат қилади. Ахир сартаришнинг соч, соқол олгани, новвойнинг нон пиширгани, фаррошнинг уйларни тозалашлари Ватанга хизмат бўлмай нима? Ёки Ватанга хизмат қилиш учун фақат футболчи бўлиш керакми? Ёки фақат ҳарбийлар тушуниладими Ватан ҳимоячилари деганда. Бу ўлчов билан олганда саноқли одамларгина Ватанга хизмат қиладию қолганлар шунчаки кузатишади. Кечирасиз, ҳар ким ўз ишини соф дилдан қилса, у Ватанга хизмат қилаётган бўлади. Тўғри футболчиларда бу сезиларлироқ бўлади. Лекин миннат қилинган хизматнинг нима кераги бор? Бундан ташқари футболчилар оддий одам бир умр бурни ерга тегиб топадиган пулини бир ойда топишади. Бунга нима дейсиз? У ҳам меҳнат қилди бу ҳам. Фақат бирининг қилган ишини камроқ, бошқасиникини кўпроқ одам кўрди. Оддий арифметика.

Хуллас журналистнинг Ватанга бўлган энг катта хизмати бу ҳақиқатни гапиришидир. Бу учун уни койишсин, қоралашсиз, халқ душманига чиқаришсин, лекин журналистман дедими, фақат ҳақиқатни десин. Сайтда ишлайдиган ходимларнинг интернетда конференсиямиз бор (Устозим, Азамат Мурoдовнинг таъбирлари билан айтганда Stadion.uz чойхонаси). У ерда бизга катталар шуни уқтиришади. Ҳақиқатни гапиришни буюришади. Ҳақиқатнинг таъми аччиқ эмас, нақадар тотли эканини сезиб боряпман. Айтганча, сўзим бошида бекорга Самарқанддан гапираман демадим. Аввало бу гапларни Самарқанддан гапиряпман, ундан кейин Қодирий ўша машҳур нутқини Самарқандда сўзлаган…

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:13, 04.08.2013.
Ўқилди: 12979 марта.
Фикрлар: 127 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.