Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Энцо Мареска «Челси»дан бўшатилганидан сўнг хайрлашув мактубини эълон қилди

Баҳо:
+2 | -

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Энцо Мареска 2024 йил ёзидан буён ўзи бошқариб келган Лондон клуби билан хайрлашди. Пайшанба куни, 1 январь санасида «кўклар» италиялик мутахассис билан ҳамкорлик тўхтатилганини маълум қилди.

«Бу дунёни унга келган пайтингиздагидан бир оз яхшироқ ҳолатда қолдиринг».

«Менинг “Челси” билан йўлим Конференциялар лигасининг саралаш босқичларидан бошланган эди. Мен бу каби нуфузли клуб — “Челси”ни у муносиб бўлган жойда қолдириб, ички хотиржамлик ҳисси билан кетяпман.

Сўнгги 18 ой давомида қўллаб-қувватлаган барча “Челси” мухлисларига миннатдорлик билдираман. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз Чемпионлар лигасига чиқиш, Конференциялар лигасида ғалаба қозониш ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучишда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Бу ғалабаларни мен доимо қалбимда сақлайман!

Бу ажойиб саёҳатда менга ҳамроҳ бўлган барча футболчиларга алоҳида раҳмат айтаман. Ҳар бир лаҳзани мен билан баҳам кўрган инсонларга мавсумнинг иккинчи ярмида ва келажакда катта омад тилайман. Рахмат сенга, “Челси”, мендан ва оиламдан», — деб ёзди Мареска ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:19, 06.01.2026.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5618]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3657]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3281]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3146]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3062]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2932]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2720]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2501]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2318]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2020]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик