Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Дмитрий Плетнёв «Динамо» билан хайрлашиб, «Бунёдкор» аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш, россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Дмитрий Плетнёв «Бунёдкор» аъзосига айланди. Футболчи 2026 йилги мавсумни «Бунёдкор» либосида ўтказади.

Дмитрий Плетнёв 2025 йилги мавсумнинг иккинчи давраси олдидан «Динамо» сафига эркин агент сифатида қўшилиб, 1,5 йиллик шартнома имзолаган эди. Россиялик 27 ёшли легионер билан амалдаги келишув икки томоннинг ўзаро розилиги асосида бекор қилинди.

Плетнёв "Динамо" сафида Суперлигада 14 ўйинда 2та гол ва битта ассистга муаллифлик қилди.

Маълумот учун

ДМИТРИЙ ПЛEТНЁВ
Туғилган санаси: 16 январь, 1998 йил
Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:21, 08.01.2026.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.