Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд - Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт - Ливан
31/01 17:00 Индонезия - Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон - Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Эрон билан ўйнайди. Сўнгги учрашувларда қандай натижалар қайд этилган?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган учрашувда Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Аввалги ўйинда қўлга киритилган ғалаба ҳамда бугунги учрашувдаги 3 очко жамоамизга муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал этиш имконини беради.

Жамоамиз мусобақанинг илк турида Ливан устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижадан сўнг вакилларимиз 3 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳимиздаги яна бир учрашувда Ливан ва Корея Республикаси терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.

Рақиб ҳақида

Эрон U-23 терма жамоаси билан шу кунга қадар Осиё кубоги доирасида икки бор рўбарў келинган. 2020 ва 2022 йилларда бўлиб ўтган учрашувларнинг ҳар иккиси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. Ушбу баҳсларда Исломжон Қобилов (2020) ва Отабек Жўрақўзиев (2022) Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эрон дарвозасини ишғол қилган.

Эрон терма жамоаси мусобақада сўнгги бор 2022 йилда иштирок этган. 2024 йилги U-23 Осиё кубоги саралаш баҳсларида эронликлар Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Ўзаро учрашувда жамоамиз Аббосбек Файзуллаевнинг ягона голи эвазига ғалабага эришган. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган Эрон якунда финал босқичига йўлланмани қўлга кирита олмаган.

Мусобақа доирасидаги навбатдаги баҳс арафасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуйидагича фикр билдирди:

“Эрон жамоасининг Корея Республикаси билан ўйинини таҳлил қилиб чиқамиз. Албатта, ҳар бир учрашувга стратегик ёндашиб, очколар жамғаришда давом этишимиз керак”.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашув 10 январь куни Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида жойлашган “Шаҳзода Файсал Бин Фаҳд” стадионида, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Жамоамиз мазкур баҳсда мезбон сифатида кўк либосда майдонга тушади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:05, 10.01.2026.
Ўқилди: 1626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.