"Реал"нинг собиқ яримҳимоячиси Бернд Шустер Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийлигидан кетиши ва унинг ўрнига Альваро Арбелоа тайинланиши ҳақида гапирди.
"Мен Суперкубокда шахсан ўзим бўлганман... ва охиригача "Реал"даги одамлар билан бирга бўлганман ва бундай нарса содир бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай тасаввур бўлмаган. Менимча, бу сюрприз бўлди.
У мураббийлик фаолиятини давом эттиради... у жуда ёш ва бу тажриба унга жуда асқотади. Арбелоанинг устунлиги шундаки, у ўз уйида... у ёшлар билан ишлаган ва "Реал"даги барча одамларни жуда яхши билади.
Ҳозир кўп ҳолларда масъулият кўпроқ Арбелоага эмас, балки жамоага, футболчиларга тушади... энди уларнинг навбати - улар бироз ўзгариши, даражасини ошириши, мавсум охиригача курашиши ва қандай бўлмасин бирор совринни қўлга киритишга ҳаракат қилиши керак", - деди Шустер El Programa де Ortega дастурида.













