Кириш Регистрация

Киву: "Биз рақобатбардошмиз, лекин..."

Баҳо:
+ | -

"Интер" бош мураббийи Кристиан Киву А Серия 16-туридан ўрин олган "Лечче"га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен қийин бўлишини кутгандим, чунки "Наполи" билан якшанба кунги ўйинда бўлгани каби кўп энергия сарфлаб, тўлиқ натижага эриша олмаганингда, бу сенга босим ўтказади. 72 соатдан кейин кейинги ўйинга чиқиш энг қийин ишлардан бири бўлганини футболчи сифатида эслайман.

Қийинчиликларга қарамай, жамоа тўғри кайфиятда эди, охиригача ишонди ва ғалаба учун курашди. Бундай ўйинларда ютишдан кўра ютқазиш эҳтимоли кўпроқ. Йигитлар муваффақиятга лойиқ эдилар, чунки улар натижа учун ҳамма нарсани қилишди.

Авваллари қишки чемпион бўлганман, лекин бунинг аҳамияти йўқ. Май ойида чўққида бўлиш муҳим. Биз рақобатбардошмиз, аммо ҳар бир очко учун кураш мавсум охиригача давом этади", - деб ҳисоблайди Киву.

Турнир жадвалида "Интер" 2-поғонани бўлишиб турган "Милан" ва "Наполи"ни 6 очкога ортда қолдирмоқда.

Киритилди: 16:15, 15.01.2026.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик