Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Сенегал президенти 19 январь санасини ҳақ тўланадиган дам олиш куни сифатида эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Сенегал президенти Бассиру Диомайе Файе мамлакат терма жамоасининг Африка миллатлар кубогидаги ғалабаси муносабати билан душанба, 19 январь санасини дам олиш куни деб эълон қилди.

Журналист Станис Тшиамала хабарига кўра, иш куни бекор қилинганига қарамай, ушбу сана тўлиқ ҳақ тўланадиган кун бўлиб қолади.

Кеча Сенегал терма жамоаси турнир финалида мусобақа мезбонлари — Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Папа Гуйе 94-дақиқада киритди.

Учрашув можароларга бой бўлди. Аввалига ҳакам мезбонлар дарвозасига урилган голни бекор қилди, кейин эса Сенегал дарвозаси томон пенальти белгилади. Бунга жавобан жамоа норозилик сифатида майдонни тарк этди, бироқ кейинчалик яна ўйинга қайтди.

Якунда Браим Диас 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро эта олмади ва шундан сўнг деярли дарҳол Сенегал ҳал қилувчи голни уриб, совринни қўлга киритди.

Киритилди: 12:49, 19.01.2026.
Ўқилди: 1602 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик