"Реал Мадрид" "Монако"га қарши Чемпионлар Лигаси баҳси олдидан қайдномани эълон қилди.
"Лос Бланкос"нинг бўлажак ўйин учун таркиби қуйидагича: Куртуа, Лунин, Фран Гонсалес-Карвахаль, Алаба, Асенсио, Фран Гарсия, Хёйсен-Беллингем, Камавинга, Вальверде, Тчауамени, Гюлер, Себальос, Фортуни, Месонеро-Виниcиус, Мбаппе, Гонсало Гарсия ва Мастантуоно.
Кўриб турганингиздек, ҳужумчи Родриго таркибда йўқ. Бразилиялик футболчи ҳали ўзини тиклай олмагани аниқ.
"Реал Мадрид" ҳозирда Чемпионлар Лигаси умумий жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.













