Франция чемпионатининг 19-турида "Марсель" ўз майдонида "Ланс"ни мағлуб этди - 3:1.
Мезбонларнинг жазоирлик ҳужумчиси Амин Гуири дубль қайд этди, яна бир голга "Марсель"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Итан Нванери муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида ягона голга франциялик ҳужумчи Райан Фофана муаллифлик қилди.
"Ланс" кетма-кет ўнта ғалабадан иборат сериясига нуқта қўйди. У 19 ўйиндан кейин 43 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Марсело" (19 ўйиндан кейин 38 очко) учинчи ўринда бормоқда.
Кейинги турда "Ланс" 30 январь куни "Гавр"ни қабул қилади. "Марсело" 31 январь куни "Париж" меҳмони бўлади.
Лига1. 19-тур
25 январь, 01:05
Марсель - Ланс - 3:1
Голлар: Гуири, 3 (1:0). Нванери, 13 (2:0). Гуири, 75 (3:0). Фофана, 85 (3:1)
Марсель: Рульи, Агерд (Павар, 74), Медина, Балерди, Хейбьерг, Тимбер (О`Райли, 74), Пайшан, Веа, Нванери (Гринвуд, 58), Траоре (Бакола, 74), Гуири (Обамеянг, 80)
Ланс: Риссер, Ганю, Сарр, Агилар (Бермон, 78), Сангаре, Томассон (Булатович, 72), Юдоль, Абдулхамид, Товен (Сотока, 78), Саид (Фофана, 71), Эдуар (Сима, 59)
Огоҳлантиришлар: Саид, 37. Сангаре, 61. Товен, 70













