Кириш Регистрация
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм 3-1 Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано 1-3 Осасуна
24/01 19:00 Комо 6-0 Торино
24/01 20:00 Хитой 0-4 Япония
24/01 20:00 Бёрнли 2-2 Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм 2-1 Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити 2-0 Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия 3-2 Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина 1-2 Кальяри
24/01 22:30 Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут 3-2 Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта
26/01 00:45 Рома - Милан
26/01 01:00 Алавес - Бетис

«Қаттақўрғон» Пролигада иштирок этиш бўйича талабларни бажарди

Баҳо:
+ | -

«Қаттақўрғон» футбол клуби 2026 йилги мавсумдан эътиборан Пролигада тўп суради.

Икки йил аввал клуб ҳудудий Иккинчи лигада муваффақиятли иштирок этган бўлса, ўтган мавсум Биринчи лигада ярим финалига қадар етиб келди. Шунингдек, мусобақа давомида ўзидан илиқ таассурот қолдирди.

Декабр ойидан бошлаб «Қаттақўрғон» Пролига бўйича талабларни бажаришга киришди. Бу йўлда Лига томонидан бир қатор талаблар белгилаб берилган бўлиб, ўтган давр мобайнида клуб уларни босқичма-босқич бажарди ва 23 январ куни ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштирди.

Қаттақўрғон шаҳридаги стадионни парваришлаш ишлари давом этаётган бўлиб, 2026 йилдан эътиборан мазкур майдонда «Қаттақўрғон» U19 жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади. Пайшанба шаҳарчасида жойлашган стадион эса Пролига учун тайёрланади. Айни кунларда майдонни тўлиқ янгилаш ишлари давом этмоқда. Дренаж ва суғориш тизимларини замонавий ҳолатга келтириш, шунингдек, гибрид майса ётқизиш ва уни синовдан ўтказиш май ойига қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун клуб таъсисчиси 4,5 миллиард инвестиция киритиш учун тегишли компания билан шартнома имзолади.

Пайшанба шаҳарчасида жойлашган стадион трибунаси, унинг остида жойлашган техник ҳудуд тўлиқ таъмирга муҳтож бўлиб, «Қаттақўрғон» клуби уни талаб этилган минимал кўринишга келтириш учун 5,7 миллиард сўм сарфлаши кўзда тутилган. Майса, трибуна ва техник ҳудуд тўлиқ реконструкция қилингунга қадар, клуб рақибларини Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионида қабул қилади.

Қайд этиш керак, аввалроқ Қаттақўрғонда Ассоциация қошидаги футбол академиясини ташкил этиш бўйича Президент қарори эълон қилинганди. Шундан келиб чиқилса, клуб асосий ва U19 жамоа, инфратузилма, болалар футболи каби масалаларни Лига талаб қилган кўринишга келтириш ҳамда ОФК лицензиялаш талабларига босқичма-босқич мослашиш имкониятига эга.

Лига «Қаттақўрғон» футбол клубига ёрқин келажак ва муваффақиятли иштирок тилайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:38, 25.01.2026.
Ўқилди: 420 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.