Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Футзал бўйича Осиё кубоги-2026: тарих, рекордлар ва қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -1

Эртага Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги – 2026 мусобақасига старт берилади. Ушбу турнир қитъа футзали тарихидаги 18-финал босқич баҳслари ҳисобланади. Шу билан бирга, Индонезия иккинчи бор Осиё қитъа чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Футзал бўйича Осиё кубоги мусобақасига илк бор 1999 йилда асос солинган. Х қитъа чемпионатигача мусобақа ҳар йили ўтказиб келинган бўлса, 2008 йилдан эътиборан Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) қарорига кўра турнир икки йилда бир марта ташкил этиладиган бўлди. Улардан ҳар иккинчиси Жаҳон чемпионати учун саралаш вазифасини ҳам ўтаб бериши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Бугунга қадар Осиё кубоги финал босқичи 11 та мамлакатда жами 17 марта ўтказилган. Мезбонлик бўйича энг юқори кўрсаткич Ўзбекистонга тегишли: мамлакатимиз қитъа футзали форумини Тошкент шаҳрида уч марта — 2006, 2010 ва 2016 йилларда қабул қилган.

Осиё кубоги тарихида тўртта терма жамоа барча мусобақаларда узлуксиз иштирок этиб келмоқда. Булар — Эрон, Япония, Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоаларидир. Айнан шу жамоалар энг совриндор термалар сифатида ҳам эътироф этилган:

- Эрон — 13 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза

- Япония — 4 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза

- Ўзбекистон — 4 та кумуш, 6 та бронза

- Таиланд — 3 та кумуш, 5 та бронза

Шахсий совринлар борасида ҳам эронлик футзалчилар етакчилик қилиб келмоқда. Воҳид Шамсаи ва Али Асқар Ҳасанзода уч мартадан Осиё кубоги финал босқичининг “энг яхши ўйинчиси” деб топилган.

Тўпурарлар пойгасида ҳам рекорд Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Воҳид Шамсаига тегишли. У саккиз марта Осиё кубоги финал босқичларининг энг сермаҳсул ўйинчиси бўлган.

“Ҳалол ўйин” (Fair Play) номинациясида ҳам Эрон терма жамоаси пешқадам: эронликлар ушбу совринни олти марта қўлга киритишган. Ўзбекистон, Япония ва Таиланд терма жамоалари эса икки мартадан мазкур мукофот соҳибига айланган.

Осиё кубоги финал босқичларида энг кўп иштирок этган ўйинчи сифатида Ўзбекистон терма жамоаси посбони Рустам Умаров алоҳида қайд этилади. У 13 марта қитъа чемпионатлари финал босқичида майдонга тушган.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 20:23, 26.01.2026.
Ўқилди: 2596 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6743]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4684]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3150]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3000]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2989]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2203]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2180]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1943]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1885]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1806]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик