Кириш Регистрация

"Реал" Арбелоа даврида 2 бор мағлуб бўлган ва 3 бор ғалаба қозонган

Баҳо:
+ | -

Альваро Арбелоа "Реал" бош мураббийи сифатида бешта ўйинда учта ғалабага эришди.

Мадрид клуби Чемпионлар лигасининг 8-турида "Бенфика"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. "Реал" умумий жадвалда 9-ўринни эгаллади ва 1/8 финалга чиқиш учун ўтиш ўйинларида майдонга тушади.

Бугунги ўйиндаги мағлубият Арбелоа учун "Реал" бош мураббийлигидаги иккинчи мағлубият бўлди - унинг қўл остидаги илк ўйинда "қаймоқранглилар" Испания Кубоги 1/8 финалида "Альбасете"га енгилганди (2:3).

1 февраль куни "Реал" Ла Лига доирасида "Райо Вальекано"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 08:57, 29.01.2026.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик