Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

«Реал» «Ливерпуль» юлдузидан умидини узмаган

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Журналист Марио Кортегананинг маълумотларига кўра, ўтган мавсумда «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Мадрид клуби раҳбариятидан аргентиналик футболчи билан шартнома имзолашни сўраган эди. Ўшанда келишув амалга ошмаган бўлса-да, «қаймоқранглилар» футболчидан ижобий жавоб олишган.

Мак Аллистерга ҳамон «Реал»да хайрихоҳлик билан қарашмоқда. Унинг 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси бор, агар Мадрид клуби футболчини сотиб олишга яна бир бор уриниб кўрса, потенциал трансферни анча ҳақиқатга яқин қилиши мумкин.

Алексис Макаллистер 2023 йилда «Брайтон»дан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи «қизиллар» сафида барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:34, 04.02.2026.
Ўқилди: 2268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.