Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Ҳау ярим финалда "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятни изоҳлади

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Ҳау Англия Лига Кубоги яримфиналидан ўрин олган "Манчестер Сити"га (1:3) қарши жавоб ўйини ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Шаҳарликлар" дастлабки учрашувда қўлга киритилган устунликни мустаҳкамлаб, финалга йўл олди. Учрашувнинг умумий ҳисоби - 5:1 Хосеп Гвардиола жамоаси фойдасига.

"Ўйиннинг бошланиши биз кутгандек бўлмади. Бу ўйиннинг кейинги боришига таъсир кўрсатди. Ҳужумдаги исрофгарчилигимиз учун жазоландик. Бундай ўйинда иккита учрашувда битта гол уриш - катта кўнгилсизлик. Ҳаммаси бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди, аммо бу ҳақиқат, биз буни қабул қиламиз", - деди Хау муваффақиятсизликдан кейин Sky Sports’га берган интервьюсида.

Лига кубоги финалида "Манчестер Сити" "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 07:47, 05.02.2026.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик