Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Риберининг адвокати мижозини ҳимоя қилиб баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Махфийликдан чиқарилган "Эпштейн файллари" сўнгги вақтларнинг энг шов-шувли жаҳон сенсацияларидан бирига айланди. Ушбу ҳужжатлар ҳатто футбол оламини ҳам четлаб ўтмади, чунки уларда Франция терма жамоаси ва "Бавария" собиқ футболчиси Франк Риберининг исми қайд этилган.

Юзага келган вазият Риберининг манфаатларини ҳимоя қилувчи Карло Альберто Брузани ижтимоий тармоқларда муносабат билдиришга мажбур қилди. У тарқалган маълумотларни ёлғон деб атади.

"Бу фейк! Эртага мен жаноб Риберининг адвокати сифатида чиқиш қиламан ва мижозим ҳамда унинг оиласи қадр-қимматига путур етказувчи ёлғон хабарларни тарқатаётганларни жазолаш учун барча зарур ҳуқуқий чораларни кўраман", — деб ёзди Бруза ўз ижтимоий тармоқларида.

Риберининг исми эълон қилинган файлларнинг учта саҳифасида тилга олинган.

Киритилди: 16:55, 10.02.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.