Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

"Манчестер Юнайтед" 35 миллионга ҳужумчи сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" раҳбарияти ҳужумчи Жан-Филипп Матета билан хайрлашишга тайёр. "Бургутлар" 28 ёшли франциялик футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича молиявий талабларни пасайтирди.

Football Insider хабарига кўра, "Кристал Пэлас" футболчи учун тахминан 35 миллион евро олмоқчи. Ҳужумчининг хизматларига Англия премьер-лигасининг яна бир вакили "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

Матета "бургутлар" сафида 2022 йилнинг январидан буён тўп тепиб келмоқда. Клуб ва футболчи ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг ёзида тугайди.

АПЛ жорий мавсумида Жан-Филипп 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди.

Киритилди: 16:58, 11.02.2026.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик