Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Руни "МЮ"нинг сочини олдирмайдиган мухлиси ҳақида: "У мени безор қилди!"

Баҳо:
+ | -

Фрэнк исмли «Манчестер Юнайтед» мухлиси 2024 йилнинг октябрь ойидан бери соч олдирмай келмоқда. У жамоаси кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозонмагунча сартарошга бормасликка қасам ичган. Майкл Кэррик бошчилигидаги «қизил иблислар» кетма-кет тўртта ғалабалик серия қайд этишганди, бироқ сешанба куни «Вест Хэм» билан дуранг ўйнаб, очко бўлишишди. Натижада, Фрэнк яна соч олдира олмайдиган бўлди.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ушбу мухлис атрофидаги муҳокамалардан ғазабда эканини яширмади.

«Мен уни мамлакатнинг нариги чеккасига жўнатиб юборган бўлардим. У мени жонимга тегди! Биз соч олдирмоқчи бўлган йигит ҳақида эмас, балки Кэррик ва кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилаётган «Манчестер Юнайтед» ҳақида гапиришимиз керак.

Гаров ўйнашим мумкин, агар «Манчестер Юнайтед» ғалаба қозонса, у хафа бўлади, чунки кейин унга ҳеч ким эътибор бермай қўяди. Буларнинг барчаси мени ақлдан оздиряпти. Мана, футбол ва ижтимоий тармоқлар қаерга қараб кетмоқда», — деди Руни «No Tippy Tappy Football» подкастида.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 18:09, 11.02.2026.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.