«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета матбуот анжумани чоғида АПЛдаги мураббийлар истеъфоси ва ўзининг клубдаги узоқ йиллик фаолияти ҳақидаги саволларга жавоб берди.
— АПЛ клублари сабрсиз бўлиб қолишдими?
— Билмадим. Ҳар бир ҳолатни бир хил деб бўлмайди — контекст муҳим. Ҳар бир клубдаги вазият турлича.
— Сиз анчадан бери ишлаб келяпсиз…
— Клубдаги ҳар бир давр ўзига хос. АПЛда бизда иккита афсонавий мураббий бўлган — Арсен Венгер ва сэр Алекс Фергюсон, улар жуда яхши ишлашган. Ўшандан бери ҳар икки клубда ҳам кўп нарса ўзгарди, шунинг учун ҳаммаси кўплаб омилларга боғлиқ. Биринчиси — футболчилар сенинг ортингдан эргашиши, қилаётган ишингдан завқ олиши ва сенга ишониши керак. Ва албатта, ғалаба қозониш шарт, чунки ғалабалар бўлмаса, узоқ вақт ишлашнинг иложи йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Микель Артета «Арсенал»ни 2019 йил 22 декабрдан бери бошқариб келмоқда.













