«Ювентус» «Тоттенхэм» дарвозабони Гульельмо Викариони сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
«Gazzetta.it» нашрининг хабарига кўра, Турин клуби дарвозабонни ёзда ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Шпорлар» италиялик посбонни тахминан 25 миллион еврога баҳоламоқда. Агар қулай имконият туғилса, «Ювентус» Викариони ҳамёнбоп шартлар асосида харид қилишга тайёр.
Шунингдек, «бьянконери» Микеле ди Грегориони сотиш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр, чунки унга Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.
Гульельмо Викарио 2023 йилда «Эмполи»дан «Тоттенхэм»га 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда дарвозабон «шпорлар» сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 48 та тўп олиб чиқди, 13 та баҳсда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













