Кириш Регистрация

Вирц ўз ўйинидан тўлиқ қониқмади, аммо...

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц «Сандерленд»га қарши кечган баҳсдаги (1:0) ўз иштироки борасида фикр билдирди.

Германиялик футболчи учрашувда финал ҳуштаги чалингунга қадар ҳаракат қилди, бироқ самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.

«Мен яхши ўйнадим. Бир нечта яхши вазиятлар бўлди, аммо у қадар омадли чиқмаган вазиятлар ҳам бор эди. Мен имкониятлар яратишга ҳаракат қилдим. Энг муҳими — биз ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик», — деди Вирц ўйиндан кейин ОАВ вакиллари билан суҳбатда.

Учрашувдаги ягона гол муаллифи сардор Виржил ван Дейк бўлди. У 61-дақиқада Муҳаммад Салоҳ томонидан етказиб берилган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Шанба куни Арне Слот шогирдлари Англия Кубоги доирасида ўз майдонларида «Брайтон»ни қабул қилишади.

Киритилди: 08:41, 12.02.2026.
Ўқилди: 387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.