Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси жиддий жароҳат сабаб йиғлаб юборди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Ватару Эндо АПЛнинг 26-тури доирасида «Сандерленд»га қарши ўйинда (1:0) жиддий жароҳат олди.

62-дақиқада япониялик футболчи қанотдан узатилган тўпни қайтариш жараёнида оёғини нотўғри босиб олди ва тўпиғидан жароҳатланди. Шунга қарамай, Эндо ирода кўрсатиб, бир муддат ўйинни давом эттирди ва ҳатто ўз жамоасига бурчак тўпини қайтаришда ёрдам берди. Бироқ оғриқ кучайиб кетгани сабабли у майдонга ётишга мажбур бўлди.

Вазиятнинг жиддийлиги шундаки, тиббий ёрдам кўрсатилаётган вақтда Эндога кислород ниқоби берилди ва у майдонни кўз ёшлари билан, замбилда тарк этди.

Жамоа бош мураббийи Арне Слот ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидагича фикр билдирди:

"Бу жуда жиддий жароҳат. Ҳозирча аниқ ташхисни билмаймиз, лекин аҳвол яхши эмас. Менимча, у узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу мавсумда ўнг қанот ҳимояси биз учун ҳақиқий лаънатга айланди".

Эслатиб ўтамиз, Эндо ушбу ўйинда жароҳат олган Конор Брэдли ва Жереми Фримпонгларнинг йўқлиги сабабли ноодатий — ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ҳаракат қилаётган эди. Ушбу жароҳат нафақат унинг «Ливерпуль»даги мавсумини, балки ёзда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026даги иштирокини ҳам сўроқ остида қолдирмоқда.

Киритилди: 18:50, 12.02.2026.
Ўқилди: 2114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.