Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ўтган йилнинг молиявий натижаларини эълон қилиб, эркаклар ўртасидаги клуб турнирларидан рекорд даражада даромад олганини қайд этди.
"Эркаклар ўртасидаги клуб мусобақаларининг умумий даромади 4,4 миллиард еврога ўсиб, 2023/2024 йилги кўрсаткичларга нисбатан 690 миллион еврога ошди. Ушбу ўсиш қайта инвестицияларнинг кўпайишига олиб келди, клубларга молиявий тўловлар 4,4 миллиард еврога етди. Бу ўтган мавсумга нисбатан 400 миллион еврога кўп.
Биз ҳам мусобақадан келадиган ялпи даромадимизнинг 10 фоизини бирдамлик тўловларига йўналтириш орқали ўйинга содиқлигимизни тасдиқладик. Шундан 308 млн евро еврокубокларда иштирок этмайдиган клубларга йўналтирилади - бу ўтган йилга нисбатан 76 фоизга кўп, қўшимча маблағ эса саралаш босқичидан чиқиб кетган клублар ўртасида тақсимланади. Яна 25 миллион евро УЕФА Ёшлар лигаси ва аёллар клублари мусобақаларини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади", - дейилади УЕФА хабарида.













