Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Бензема келганидан сўнг Нуньес "Ал-Ҳилол"га керак бўлмай қолди

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньес Карим Бензема жамоага келиб қўшилганидан сўнг Саудия Арабистони чемпионати ўйинларида иштирок эта олмайдиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Ар-Риёд клуби 32 ёшли ҳимоячи Пабло Мари ва ёзда «Ливерпуль»дан бонуслар билан бирга 65 миллион еврога сотиб олинган 26 ёшли уругвайлик футболчини мавсум учун қайдномадан чиқариб ташлаган.

Шу тариқа, Саудия Про-лигасининг 16 та ўйинида 6 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган Нуньес эндиликда ички чемпионат баҳсларида майдонга туша олмайди. У фақатгина Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларида иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Ал-Ҳилол» февраль ойи бошида 38 ёшли Карим Бенземани «Ал-Иттиҳод» жамоасидан ўз сафига қўшиб олган эди. «Реал Мадрид»нинг собиқ ҳужумчиси янги жамоасидаги дебют ўйинидаёқ хет-трик қайд этди ва Малкомнинг голига ассистентлик қилди.

Маълумот учун, Саудия Арабистони клубларига 10 нафаргача чет эллик футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган, бироқ уларнинг фақат 8 нафари бир вақтнинг ўзида майдонда ҳаракат қилиши мумкин.

Киритилди: 21:16, 12.02.2026.
Ўқилди: 2047 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик