«Вильярреал» марказий ярим ҳимоячиси Томас Партига навбатдаги айбловлар қўйилди. «Daily Mail» нашрининг хабарига кўра, Гана терма жамоаси аъзоси яна иккита жинсий зўравонлик ишида айбланмоқда.
Маълумки, Парти илгари ҳам суд олдида жавоб берган — унга икки нафар аёлга нисбатан тўртта зўрлаш эпизоди бўйича айблов қўйилган эди. Ярим ҳимоячининг ўзи барча айбловларни инкор этиб келмоқда.
Шу йилнинг 13 март куни ярим ҳимоячининг иши бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан илк суд мажлиси бўлиб ўтади.
Футболчи шу ёзда Испанияга кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда Парти «сариқ сувости кемаси» сафида 21 та ўйинда иштирок этди, бироқ самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.













