Кириш Регистрация

"Арсенал" мавсум антирекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 26-тури доирасида «Арсенал» меҳмонда «Брентфорд»ни мағлуб эта олмади. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

«OptaJoe» хабарига кўра, бутун ўйин давомида «асаларилар» 1,35 xG тўплашга муваффақ бўлишган, «тўпчилар» эса бор-йўғи 0,6 xG қайд этишган. Таъкидланишича, «Арсенал»нинг кутилаётган голлар фарқи (-0,75) жамоа учун ушбу мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олганда энг ёмон кўрсаткич бўлди.

26 турдан сўнг «Арсенал» 57 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. 53 очко жамғарган «Манчестер Сити» иккинчи ўринда бормоқда.

Кейинги турда Микель Артета шогирдлари 18 февраль куни сафарда «Вулверхэмптон»га қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 12:10, 13.02.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.