Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилиядаги карнавалда иштирок этди. Миллий жамоа устози акс этган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда, жумладан, Фабрицио Романонинг саҳифаларида пайдо бўлди.
Италиялик мутахассисдан Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида сўрашди. Журналистлар Анчелоттига футболчига қўнғироқ қилишни маслаҳат беришди.
"Маслаҳат учун раҳмат", — дея муносабат билдирди мураббий.
Аввалроқ Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартномасини узайтириши ҳақида хабар берилган эди. Бразилия терма жамоаси тарихидаги биринчи хорижлик мураббий қўл остида жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.













