Кириш Регистрация

"Бавария"сиз рекорд: Дортмунднинг "Боруссия" клуби Бундеслигадаги тарихий натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатида 23-тур ўйинлари бошланди. Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "Майнц" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Маълум бўлишича, бу Бундеслигада "Боруссия" гол ураётган кетма-кет 15-ўйин бўлди ва бу, ғалати туюлса-да, турнир рекордининг такрорланишидир.

Бу ердаги ғалати жиҳат шундаки, ушбу рекорд Бундеслиганинг Мюнхеннинг "Бавария" клуби тилга олинмаган кам сонли натижаларидан биридир. Бунгача Бундеслигада кетма-кет 15 та ўйинда икки марта гол уришга муваффақ бўлинган — дастлаб 1980 йилда "Гамбург", кейинчалик эса 2013 йилда Юрген Клопп қўл остидаги ўша "Боруссия" томонидан ушбу натижа қайд этилган эди.

Киритилди: 12:57, 14.02.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик