Кириш Регистрация

"Манчестер Сити"нинг ғалабали серияси давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди.

Пеп Гвардиола жамоаси Англия Кубогида "Солфорд Сити"ни мағлуб этди — 2:0. Бунгача "шаҳарликлар" "Фулхэм" (3:0), "Ливерпуль" (2:1) ва "Ньюкасл"ни (3:1) мағлубиятга учратган эди.

"Шаҳарликлар" охирги марта 20 январь куни Чемпионлар лигасида "Буде-Глимт"га (1:3) имкониятни бой беришганди. Ўшандан бери улар барча турнирларда олтита ғалаба ва битта дуранг қайд этишди.

21 февраль куни "Ман Сити" АПЛ доирасида "Ньюкасл" билан тўқнаш келади.

Киритилди: 01:54, 15.02.2026.
Ўқилди: 235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.