Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Биринчи лига. «Машъал» 2-босқични йирик ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

12 август куни биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига старт берилди. Дастлабки учрашувни пойтахтда “Пахтакор-2”га қарши ўтказган “Машъал” рақиби устидан йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Қибрай стадионида ўтказилган баҳсда муборакликлар ҳар томонлама рақибдан устунлик қилишди. Учрашувда тезкор гол киритилиши “газчилар”нинг кайфиятини анча кўтариб юборди. 5-дақиқада Виктор Клишин ўнг қанот футболчиси Рустам Аъзамовнинг тўп узатишидан сўнг ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб Клишиннинг ўзи иккинчи бор тўп киритди. Бу вазиятда унга Зоҳир Қўзибоев тўпни рақиб ўйинчисидан олиб қўйган ҳолда етказиб берди.

Ўйиндаги яна иккита гол танаффусдан сўнг киритилди. Қизиғи шундаки, “Машъал”нинг қолган иккита голига захирадан тушган футболчилар муаллифлик қилишди. Аввалига 74-дақиқада Баҳодир Муртазоев ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни 0:3 кўринишга келтирган бўлса, 80-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов ҳам юзага келган имкониятдан самарали фойдаланиб ўйинга якуний нуқтани қўйди – 0:4. Муборакликлар энди навбатдаги баҳсни 15 август куни ўтказишади. Шу куни “Машъал” сафарда “Оқтепа” билан беллашади.

Биринчи лига. Иккинчи босқич

1-тур. 12 август

ПАХТАКОР-2 – МАШЪАЛ – 0:4

Голлар: В.Клишин (5, 10). Б.Муртазоев (74). И.Тошпўлатов (80).

“Машъал”: Ўткир Юсупов, Саламат Қуттибоев, Дилявер Ваниев (Акбар Ҳотамов, 75), Шерзод Файзиев, Аббос Шодмонов, Ойбек Полвонов (Искандар Шайқулов, 84), Жамшид Ҳасанов (Баҳодир Муртазоев, 55), Шаҳзод Шайманов, Рустам Аъзамов (Холмурод Холмуродов, 87), Виктор Клишин (Ихтиёр Тошпўлатов, 62), Зоҳир Қўзибоев.

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:12, 13.08.2013.
Ўқилди: 3085 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.