Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Биринчи лига. «Андижон» 2-таймда «Орол» дарвозасини 6 бор ишғол этди

Баҳо:
+ | -

Бугун биринчилик баҳсларида иккинчи босқич ўйинларига старт берилди. "Андижон" иккинчи раунддаги дастлабки учрашувни ўз майдонида “Орол” клубига қарши ўтказди. Бу ўйинда мухлислар голлар шоусига гувоҳи бўлишди.

“Орол”га қарши баҳсни андижонликлар ихтисослаштирилган футбол мактаби-интернатининг сунъий қопламали майдонида ўтказишди. Биринчи таймда мезбонларнинг ўйини унчалик қовушмади. Боз устига ҳисоб ҳам нукусликлар томонидан очилди. Учрашув бошидаёқ “Орол” футболчиси Ислом Сейтназаров бурчак зарбасини аниқ бажариб дарвозани ишғол қилди. Шундан сўнг орадан кўп вақт ўтмай Лочин Солиев 17 метрлар узоқликдан тепган кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимда андижонликлар меҳмонлар дарвозасига бир нечта тўп киритишлари мумкин эди. Лекин якуний зарбада уларга аниқлик етишмади.

Танаффусдан кейин мезбонлар умуман бошқача ўйин намойиш этишди. Қолаверса, Абдураимов таркибда ўзгаришлар қилиб Тўхтасинов, Раҳмонов ва Ғозиевни майдонга туширганидан кейин андижонликларнинг ўйини янада кучайди. Натижада майдон эгалири “Орол” дарвозасига голлар ёмғирини ёғдиришди. Дастлаб Даврон Турсунов “Андижон”ни олдинга олиб чиқди. 52-дақиқада Расул Раҳмонов тўп киритди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, Турсунов дублни расмийлаштирди. Шундан кейин Алишер Тўхтасинов кетма-кет иккита киритди. Алишернинг голлари чиройли кўриниш олди. Шунингдек, Акмал Жўрабоев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиб ўйинга нуқта қўйди.

Бу “Андижон”нинг жорий мавсумдаги энг йирик ғалабаси бўлди. Чунки бунгача Абдураимов шогирдлари рақиблар дарвозасига 7та тўп киритишмаганди.

Жамоа энди навбатдаги учрашувни 15 август куни “Хоразм”га қарши ўтказади.

“АНДИЖОН” – “ОРОЛ” – 7:1 (1:1)

12 август. Андижон.

Ҳакамлар: Ш.Бозоров, С.Еремеев, Б.Жапарқулов.

Назоратчи: Р.Саидов.

“Андижон”: А.Турсунбоев, И.Ибрагимов (Б.Ғозиев, 46), Д.Турсунов, А.Азизов, А.Қаюмов (Р.Раҳмонов, 46), А.Раҳмонов, А.Комилов, С.Соипов, А.Жадигеров (Д.Усмонов, 67), Д.Краев (А.Тўхтасинов, 46), Л.Солиев (А.Жўрабоев, 61).

“Орол”: Д.Туронов (Ж.Аллаберганов, 54), Н.Хаипов, А.Илясов (У.Қуттибоев, 87), Е.Сейтназаров, И.Сейтназаров, М.Абдумуротов, А.Раупов, А.Қурбонов, Р.Мусаев (И.Усмиддинов, 55), К.Айтилебетов (М.Карлибоев, 39), С.Полвонов.

Голлар: И.Сейтназаров, 5 – 0:1. Л.Солиев, 18 – 1:1. Д.Турсунов, 49 – 2:1. Р.Раҳмонов, 52 – 3:1. Д.Турсунов, 55 – 4:1. А.Тўхтасинов, 58 – 5:1. А.Тўхтасинов, 79 – 6:1. А.Жўрабоев, 81 – 7:1.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 09:15, 13.08.2013.
Ўқилди: 3632 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.