Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Дана Уайт Оқ уйдаги UFC турнири жанглар рўйхати шакллантирилганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

UFC промоушени раҳбари Дана Уайт 14-июнь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда, Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилган турнир учун жанглар рўйхати (кард) тўлиқ шакллантирилганини эълон қилди. Лас-Вегасда бўлиб ўтган “Зуффа Бохинг 3” турниридан кейинги матбуот анжуманида Уайт ушбу тадбир бўйича тайёргарлик ишлари якунланганини тасдиқлади.

“Номзодлар кўп бўлишига қарамай, турнир учун рақибларни танлаш ва жуфтликларни шакллантириш жараёни аллақачон якунланди. Оқ уйдаги турнир карди устидаги ишларни ўтган ҳафтада тугатдик. Нечта титул жанги бўлиши ҳақида эса ҳозирча ҳеч нарса демайман”, дея таъкидлади Дана Уайт.

Мазкур турнир спорт оламида катта қизиқиш уйғотмоқда, боиси бу даражадаги мусобақанинг АҚШ президенти қароргоҳида ўтказилиши тарихий воқеа ҳисобланади. Дастлаб турнир АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан 4-июль санасига режалаштирилгани қайд этилган эди. Бироқ логистика масалалари инобатга олиниб, тадбир 14-июнь санасига кўчирилди.

Киритилди: 15:52, 16.02.2026.
Ўқилди: 299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.