Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

ЕЧЛ. «Боруссия» Д «Аталанта»га имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф босқичи доирасида Дортмунднинг «Боруссия» ва Бергамонинг «Аталанта» жамоалари ўртасидаги илк тўқнашув якунланди. Дортмунддаги (Германия) стадионда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувни нидерландиялик бош ҳакам Сердар Гёзюбююк бошқариб борди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Серу Гирасси ҳисобни очди ва дортмундликларни олдинга олиб чиқди. 42-дақиқада Максимилиан Байер немис жамоасининг устунлигини икки бараварга оширди.

Жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади. Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, Германия жамоаси 11 очко билан 17-ўринни, Италия клуби эса 13 очко билан 15-ўринни эгаллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг жорий мавсумдаги финал баҳси Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини 2026 йил 30 майга белгиланган.

Европа Чемпионлар лигаси, Ўтиш ўйини

«Боруссия Д» (Германия) — «Аталанта» (Италия) — 2:0

Голлар: Гирасси, 3 (1:0). Байер, 42 (2:0).

«Боруссия Д»: Кобель, Антон, Бенсебаини, Реджани, Беллингем, Нмеча (Забитцер, 83), Свенссон, Рюэрсон, Брандт (Чуквуэмека, 70), Байер (Адейеми, 70), Гирасси (Силва, 83).

«Аталанта»: Карнесекки, Джимсити (Хин, 46), Колашинац, Коссуну, Эдерсон, де Рон (Сулемана, 63), Бернаскони, Дзаппакоста (Белланова, 72), Пашалич, Залевски (Самарджич, 82), Скамакка (Крстович, 46).

Огоҳлантиришлар: Реджани, 18. Антон, 48 — Джимсити, 40. Коссуну, 40. Скамакка, 45.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:19, 18.02.2026.
Ўқилди: 890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик