Кириш Регистрация

Кавана АПЛ ўйинларини бошқаришдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Англиялик ҳакам Крис Кавана яқин дам олиш кунлари Англия Премьер-лигаси ўйинларини бошқаришдан четлатилди. Бунга мутахассиснинг Англия Кубоги доирасидаги "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" ўртасидаги учрашувда йўл қўйган сифатсиз иши сабаб бўлган. Кавана бир йўла бир нечта хатога йўл қўйди — "Астон Вилла"нинг офсайддан урилган голини инобатга олди, Люка Динни майдондан четлатмади, шунингдек, "Ньюкасл" фойдасига пенальти белгиламади.

Буларнинг барчаси VAR тизими йўқлиги сабабли юз берди. Ушбу тизим Англия Кубогининг навбатдаги, бешинчи босқичидан бошлаб қўлланилади.

Киритилди: 16:14, 18.02.2026.
Ўқилди: 864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик