Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Слот Исакнинг қачон сафга қайтишини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Александр Исак Премьер-лиганинг декабрь ойида «Тоттенхэм»га қарши кечган ўйинида жиддий жароҳат олган эди. Шунга қарамай, швециялик футболчида жорий мавсумда майдонга тушиш имконияти ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда «қизиллар» устози Арне Слот маълум қилди.

«Жароҳатлар билан боғлиқ вазиятда ҳамма нарса доим жараённинг режа бўйича кетиши ёки кичик ортга кетишлар бўлиш-бўлмаслигига боғлиқ. Умид қиламанки, Исак тахминан март ойининг охири ёки апрель бошларида сафга қайтади», — деди Слот журналистларга.

«Ливерпуль» навбатдаги ўйинини якшанба куни, 22 февраль санасида сафарда «Ноттингем Форест»га қарши ўтказади. Ҳозирда мерсисайдликлар Премьер-лига турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Киритилди: 16:23, 19.02.2026.
Ўқилди: 272 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.