Кириш Регистрация

Луис Энрике Дембеленинг жароҳати ва унинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» клуби бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Усмон Дембеленинг жароҳати борасида ўз фикрларини билдирди.

28 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси доирасида «Монако»га қарши кечган сўнгги учрашувда шикастланиб, баҳснинг 27-дақиқасидаёқ алмаштирилган эди. Тахминларга кўра, «Олтин тўп» соҳиби Франция Лиги 1 доирасида шанба куни «Мец»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади.

«Дембеле жароҳат олган. Биз ўз футболчиларимизни жуда яхши биламиз. Бизнинг ёндашувимиз оддий — ҳеч қачон ҳеч кимнинг соғлиғини хавф остига қўймаймиз ва ҳар бир ўйинчига имкон қадар ғамхўрлик қилишга ҳаракат қиламиз. Бироқ жароҳатлар бундай юқори даражадаги футболнинг ажралмас қисмидир», — дея таъкидлади Энрике матбуот анжуманида.

«ПСЖ» – «Мец» учрашуви Тошкент вақти билан тунги соат 01:05 да бошланади.

Киритилди: 05:36, 21.02.2026.
Ўқилди: 305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.