Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

«Отам ва бобом ҳам ашаддий «Барса»чи бўлишган — Педри

Баҳо:
+ | -

Педри ва унинг отаси Фернандо Гонсалес "Барселона"га бўлган муҳаббатлари ҳақида гапириб берди.

Педри:
«Менга «Барселона» билан шартнома имзолаётганимни айтишганда, ростни айтсам, ишонмаганман. Жуда ҳам хурсанд бўлиб, буни оилам билан нишонлагандим».

«Барселона» сафида тўп тепиш болалигимдаги энг катта орзум эди».

«Туғилганимдаёқ менга «Барселона» либосини кийдиришган. Бобом ва отам ашаддий «Барсачи» бўлишган, бу муҳаббат менга ҳам улардан ўтган».

Тенерифедаги уйимизда ҳатто ликопчалар ҳам «Барселона» услубида, «SPORT» газетасидан йиғиб олинган товаларимиз ҳам бор эди. Оилам — чинакам «Барселона» мухлислари».

«Оилам ҳаётимдаги энг муҳим нарсадир. Улар менга ҳаёт беришган ва доим ёнимда бўлишган. «Барселона»да ишларим юришмаган пайтда мени қўллаб-қувватлашган, ҳаммаси яхши бўлганида эса мени камтарликда тутиб туришган».

Фернандо Гонсалес (Педрининг отаси):

«Бутун оиламизнинг «Барселона» мухлисига айланишига отамнинг кучли муҳаббати сабаб бўлган».

«Агар отам Педрининг «Барселона» сафида эришаётган ютуқларини кўрганида эди, бунинг учун бор-будимни беришга тайёр бўлардим».

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли испаниялик футболчи 2019 йилда "Лас-Пальмас"дан 23 миллион еврога сотиб олинган. У шу кунга қадар жамоа учун 228 та ўйинда 28 та гол уриб, 29 та ассист берган.

Киритилди: 12:00, 24.02.2026.
Ўқилди: 280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.