Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиби ўзгариши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2026 гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши кутилмоқда. The Guardian Nigeria News нашрининг хабар беришича, Нигерия футбол федерацияси (НФФ) плей-офф баҳсида мағлуб бўлганига қарамай, Конго ДР устидан FIFA’га шикоят киритган.

Нигерия томони конголиклар таркибида майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлмаган бир неча футболчи ўйнаганини иддао қилмоқда. Конго терма жамоасининг айрим футболчилари Европа (масалан, Бельгия ёки Франция) паспортига эга. Мамлакат қонунларига кўра, улар Европа паспортини олган заҳоти автоматик равишда Конго фуқаролигини йўқотган ҳисобланади. Нигерия бу ҳолатни қонунбузарлик деб ҳисоблаб, рақибини дисквалификация қилишни ҳамда қитъалараро плей-офф йўлланмасини ўзига қайтаришни талаб қилмоқда.

Ушбу ҳолат Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги ўйинларига ҳам бевосита таъсир ўтказади. Сабаби, қитъалараро плей-офф (Ямайка, Янги Каледония ва Конго ДР ёки Нигерия) ғолиби айнан Ўзбекистон ўрин олган “K” гуруҳидан жой олади. Агар FIFA Нигерия талабини қаноатлантирса, қитъалараро ўтиш ўйинида Конго ўрнига Нигерия йўл олади. Ҳозирча мазкур иш FIFA тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда. Якуний қарор яқин кунларда эълон қилиниши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси “K” гуруҳида Португалия, Колумбия ҳамда қитъалараро плей-офф ғолибига қарши майдонга тушади. Каннаваро жамоаси мундиалдаги илк ўйинини 17 июнь куни Мехико шаҳрида Колумбияга қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:37, 26.02.2026.
Ўқилди: 2113 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [5000]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [4904]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [3926]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [2976]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2529]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2329]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2292]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2264]

Ла Лига қоидалари сабаб «Барселона»нинг янги аъзоси Карим Адейеми севимли рақамидан маҳрум бўлди [2261]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2227]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик