Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Тчуамени "Реал"нинг "Манчестер Сити" билан эҳтимолий тўқнашуви ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени жамоанинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги эҳтимолий рақиблари ҳақида гапирди.

Чоршанба куни Альваро Арбелоа шогирдлари ўз майдонида «Бенфика»ни мағлуб этди (2:1) ва икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида устун келиб, плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтди. 1/8 финалда «қаймоқранглилар» ё «Манчестер Сити», ёки Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасига қарши майдонга тушади. Қуръа ташлаш маросими жума куни бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити»? Биз бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ, чунки бор эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратганмиз. Ким билан ўйнашимиздан қатъи назар, биз шунчаки майдонга тушамиз ва ўйнаймиз», — деди УЕФАга берган интервьюсида «Бенфика» дарвозасига гол урган ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Тчуамени.

1/8 финал учрашувлари 10-11 ва 17-18 март кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:40, 26.02.2026.
Ўқилди: 540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.