Кириш Регистрация

“Нефтчи” – “Бухоро” превью

Баҳо:
+ | -

Эртага Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида олий лига 16-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. 

Ушбу рақиб “Нефтчи” учун бегона эмас. Жамоалар шу кунга 41 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 31 тасида “Нефтчи” ғалаба қозонган. Саккиз учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 93-34, фарғоналиклар фойдасига. Ўзаро ўйинларда жамоамиз 95 очко жамғарган. “Бухоро”нинг бу борадаги кўрсаткичи 26 га тенг.

Шуни айтиш жоизки, “Бухоро” Фарғонадаги ўйинларда умуман ғалаба қозона олмаган.

 

Фарғонада ўтказилган

сўнгги бешта учрашув:

01.07.2012

Нефтчи  - Бухоро - 3:1 (1:0)

25.08.2011

Нефтчи – Бухоро - 2:0 (1:0)

26.09.2009

Нефтчи  -  Бухоро - 3:1 (1:0)

30.06.2008

Нефтчи  - Бухоро - 2:0 (1:0)

09.06.2007

Нефтчи  - Бухоро - 4:0 (1:0)

 

Ҳакамлар

“Нефтчи” – “Бухоро” баҳсини Ҳасан Рўзиев бошчиқлигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), Р. Шояҳметов (Тошкент), Ш. Бозоров (Наманган).

Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).

Ўйин эртага соат 17:00 бошланади.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 12:46, 16.08.2013.
Ўқилди: 4148 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик