Футболчи Одил Аҳмедовнинг агенти Равшан Салимов Чемпионат.com сайти мухбирига ўзбекистонлик футболчининг кейинги тақдири борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Юзага келган вазиятдан фойдаланиб, Одилша Россия Премьер-лигаси ва Осиёнинг кучли жамоаларидан таклифлар бўлди. Бироқ мижозим "Анжи" клуби хўжайини Сулаймон Керимовга бўлган ҳурмати туфайли Махачқалъада қолишга қатъий қарор қилди. Клуб стратегиясининг ўзгариши "Анжи"нинг кучсизланганини билдирмайди. "Анжи"да аҳил жамоа йиғилган. Аҳмедовнинг ўзи эса жамоа ишқибозлари ва хўжайини ҳар бир ўйинда хурсанд бўлиши учун қўлидан келган барча ишни қилади", дейди футболчининг агенти.
"Одил Аҳмедов Россия чемпионатида ўзининг 60 йоиз имкониятларини намойиш қила олди. "Анжи"да юзага келган вазият эса Аҳмедовнинг етакчига айланишига ва ўз имкониятларини тўлиқ намойиш қилишшга ёрдам беради", дейди Равшан Салимов.
Одил Аҳмедов "Анжи" сафига 2011 йили қўшилди ва шу вақт давомида 61та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди. Ушбу мавсумда "Краснодар" ўзбекистонлик ярим ҳимоячи учун 9 миллион евро таклиф қилди, аммо "Анжи" уни сотмасликка қарор қилди.