Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Арбелоа Винисиус унинг қўл остида нима сабабдан ёрқин ўйин кўрсатаётганига жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг спорт формасини яхшилаш учун нималар қилгани ҳақида гапириб берди.

Мутахассис жамоани 13 январда қабул қилиб олган эди. Ўшандан бери ўтган давр мобайнида бразилиялик вингер барча мусобақалардаги 10 та ўйинда 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

"Бунда асосий хизмат — фантастик футболчи бўлган Винининг ўзига тегишли. Мен унга катта дастак бераман, кўп эътибор қаратаман ва жамоадошларини майдонда уни кўпроқ қидиришга тўп билан таъминлашга, унинг кучли томонларидан фойдаланишга ундайман. У — ўйин тақдирини ҳал қилувчи ва жамоанинг калит футболчисидир. Мураббий сифатида мен уни майдоннинг турли нуқталарида ва вазиятларида самарали ишлатишга эътибор қаратаман", — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради AS нашри.

Киритилди: 15:40, 01.03.2026.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик