Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Месси яна бир тарихий натижани қайд этди

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" форварди Лионель Месси МЛС доирасида "Орландо Сити"га қарши кечган баҳсда (4:2) жарима зарбасидан гол уриб, янги рекорд ўрнатди.

38 ёшли футболчи учрашувда дубль қайд этди — унинг 90-дақиқадаги иккинчи голи тўғридан-тўғри жарима зарбаси орқали киритилди. Inter Miami News Hub нашрининг хабар беришича, аргентиналик юлдуз 2008 йилдан буён ҳар йили камида бир марта жаримадан гол уриб келмоқда — кетма-кет 19 календарь йили давомида. Бу жаҳон футболидаги янги рекорддир.

Лионель Мессининг жарима зарбаларидан гол уриш бўйича энг юқори кўрсаткичи 2018 йилга тўғри келган бўлиб, ўшанда у ўнта стандарт вазиятни голга айлантирган эди.

Саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби 2023 йилнинг ёзида "Интер Майами" сафига келиб қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилги мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 08:48, 02.03.2026.
Ўқилди: 1392 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик