Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Габриэль «Челси» устидан қозонилган ғалаба ҳақида: «Жамоанинг бор кучи билан ҳаракат қилганидан мамнунман»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Габриэль Магальяйнс АПЛ 28-тури доирасида «Челси»га қарши кечган қийин ўйиндаги ғалабадан сўнг жамоадошларини мақтади. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди ва «канонирлар» ўзларининг мағлубиятсиз сериясини 9 та ўйинга етказиб олишди.

«Бу чинакам катта учрашув бўлди, шунинг учун 3 очкони қўлга киритганимиздан жуда хурсандман. Майдондаги ҳар бир футболчи ақл бовар қилмас даражада ўйнади. Бизни нима кутаётганини билардик, айниқса, ҳамманинг кўрсатган фидойилиги ва бор кучи билан ҳаракат қилганидан мамнунман», — дея Габриэлнинг сўзларини келтиради «Арсенал» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Ушбу ғалабадан сўнг Микель Артета шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 64 тага етди.

Киритилди: 15:39, 02.03.2026.
Ўқилди: 747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик