Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Мастантуоно узоқ муддатга четлатилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно Мадриднинг «Реал» клуби сафидаги яқин орадаги учрашувларда иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда «AS» нашри журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, футболчи Испания чемпионатининг 26-тури доирасида кечган «Хетафе»га қарши уй учрашувида майдондан четлатилгани сабабли жазоланиши мумкин. Бош ҳакам билан баҳслашгани учун аргентиналик иқтидор эгасига Ла Лиганинг икки ёки учта ўйинига дисквалификация қилиниш хавфи соя солмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «қироллик клуби» ўз майдонида кечган баҳсда кутилмаганда 0:1 ҳисобида «Хетафе»га имкониятни бой берган эди.

Жорий мавсумда Мастантуоно Испания чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Ҳозирда «Реал» 60 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:48, 03.03.2026.
Ўқилди: 6888 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик