Кириш Регистрация

Арбелоа: "Ҳаммаси яхши бўлганда "Реал"да буюк ўйинчи бўлиш осон"

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» устози Альваро Арбелоа футболчиларнинг мотивацияси ва жамоа олдидаги масъулияти ҳақида гапирди.

«Бу — «Реал», ва биз баҳона қидирмаймиз. Қийинчиликлар қаршисида янада кучлироқ бўлишимиз керак. Футболчилар, ўйинчилар ва профессионалларга айнан вазият оғирлашганда баҳо берилади. Ҳисобда 3:0 олдинда бораётганингизда ҳамма яхши ва ишонч билан ўйнайди. Ҳамма нарса кўнгилдагидек бўлаётган пайтда «Реал»да буюк ўйинчи бўлиш осон. Лекин айнан ҳозир биз ушбу либос ва ушбу эмблемани кийишга лойиқ ёки лойиқ эмаслигимизни кўрсатишимиз керак», — деди Арбелоа матбуот анжуманида журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, жума куни «Реал» Испания чемпионати доирасида «Сельта»га қарши баҳс олиб боради. «Қаймоқранглилар» учун ушбу ўйин сафарда бўлиб ўтади.

Киритилди: 19:03, 05.03.2026.
Ўқилди: 1265 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик