Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Аёллар Осиё кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Хитойга мағлуб бўлди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2026 йилги Осиё Кубогида иккинчи учрашувини ўтказди.

“B” гуруҳидан жой олган Котрина Кулбите бошқарувидаги жамоа 2-турда Хитойга қарши баҳс олиб борди. Учрашув хитойликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Зи Қинг Шао ва Қинг Тонг Ли (дубль) муаллифлик қилди.

Гуруҳда, шунингдек, Шимолий Корея 5:0 ҳисобида Бангладеш терма жамоасини мағлуб этди. Шу тариқа, Шимолий Корей ава Хитой аёллар терма жамоалари муддатидан аввал плей-офф босқичига йўл олди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1/4 финал учун қўшимча йўлланма тақдим этувчи 3-ўрин учун 9 март куни Бангладешга қарши ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади.

Бош мураббий Котрина Кулбите мусобақа учун 26 нафар футболчини жалб қилган. Жамоанинг тўплар нисбати “–6”ни ташкил этмоқда. “А” гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турган Филиппинда эса бу кўрсаткич бир оз яхшироқ — “–4”. Ушбу жамоа сўнгги турда Эронга қарши баҳс олиб боради. “C” гуруҳида 2-тур учрашувлари эртага, 7 март куни ўтказилади.

2026 йилги аёллар ўртасидаги Осиё Кубогида иштирок этувчи 12 та терма жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришган. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган икки нафар учинчи ўрин соҳиби чорак финалга йўл олади.

Маълумот учун, турнир 2027 йилда Бразилияда ўтказиладиган FIFA аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун Осиё минтақасидаги якуний саралаш босқичи вазифасини бажаради. Шу билан бирга, бу Жаҳон чемпионати саралаши Осиё Кубоги билан боғланган сўнгги мусобақа бўлади — 2031 йилдан бошлаб FIFA аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун алоҳида саралаш турнири ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, тарихда илк бор ушбу мусобақа 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё саралашининг дастлабки босқичи сифатида ҳам хизмат қилади. Турнирнинг чорак финалига чиққан саккиз жамоа 2028 йилги Олимпия ўйинлари саралаш турнирига йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, 2029 йилги аёллар ўртасидаги Осиё Кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:18, 07.03.2026.
Ўқилди: 323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.