Кириш Регистрация

Лига1. «Монако» меҳмонда «ПСЖ»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 25-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Монако» жамоасидан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Магнес Аклиуш ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Александр Головин (55-дақиқада) орадаги фарқни оширди. 71-дақиқада Брэдли Барколя «ПСЖ»нинг жавоб тўпини киритган бўлса-да, орадан икки дақиқа ўтиб Фоларин Балогун якуний ҳисобни ўрнатди.

Таъкидлаш жоизки, «ПСЖ» дарвозасини россиялик посбон Матвей Сафонов қўриқлади. Ушбу мағлубиятга қарамай, парижликлар ҳамон турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб туришибди, «Монако» эса ушбу ғалабадан сўнг кучли бешликка кириб олди.

Франция Лига 1. 25-тур

07.03.2026 | 00:45
«Парк де Пренс», Париж

ПСЖ — «МОНАКО» — 1:3

Голлар: Манес Аклиуш 27’ (0:1), Александр Головин 55’ (0:2), Брэдли Барколя 71’ (1:2), Фоларин Балогун 73’ (1:3).

ПСЖ: Матвей Сафонов, Илья Забарний, Вильян Пачо, Нуну Мендеш, Ашраф Хакими, Витинья, Энцо Фернандес (Ли Кан Ин, 60), Уоррен Заир-Эмери (Гонсалу Рамуш, 74), Хвича Кварацхелия (Маюлу, 60), Дезире Дуэ (Усман Дембеле, 60), Брэдли Барколя.

«Монако»: Кен, Денис Закария, Ваут Фас, Тило Керер, Ламин Камара, Бамба (Кристиан Мависса, 54), Кайо Энрике (Александр Головин, 54), Вандерсон (Джордан Тезе, 15), Мамаду Кулибали, Фоларин Балогун (Мика Биерет, 81), Манес Аклиуш (Симон Адингра, 81).

Огоҳлантиришлар: Ваут Фас (45), Фоларин Балогун (71), Ламин Камара (76), Ашраф Хакими (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:12, 07.03.2026.
Ўқилди: 2912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик